Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Россиядан фуқароларни олиб келиш учун 3 та автобус йўлга чиқди

Россиядан фуқароларни олиб келиш учун 3 та автобус йўлга чиқди

Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб келиш учун навбатдаги автобуслар йўлга чиқди.

РФдан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган фуқароларни олиб келиш мақсадида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Uzautotrans service” корхонаси томонидан 22 октябрь куни 3 та автобус Екатеринбург шаҳрига жўнаб кетди.

Режага мувофиқ автобуслар бугун кечга белгиланган манзилга етиб боради. Ташкил этилган махсус автобус қатнови орқали Екатеринбург, Челябинск, Тюмень шаҳарларидан жами 150 нафар фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинади.

Махсус автобус қатновлари барча санитария қоидалари ва Қозоғистон ҳамда Россия Федерацияси томонидан қўйилган талабларга қатъий амал қилган ҳолда бажарилмоқда.

Киритилди: 10:33 24.10.2020. Ўқилди: 1602 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!