Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россиядан 918 нафар ҳамюртимиз йўловчи поездида Ўзбекистонга қайтарилди

Россиядан 918 нафар ҳамюртимиз йўловчи поездида Ўзбекистонга қайтарилди

Республика махсус комиссияси томонидан Россиянинг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидаги ҳамюртларимизни олиб келиш учун “Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент” йўналиши бўйича темир йўл рейсни ташкиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.  

Жорий йилнинг 10 август куни Гниловская – Тошкент йўналишида ҳаракатланишни бошлаган поезд бугун 918 нафар юртдошларимизни Ўзбекистонга олиб келди.   

Олиб келинган фуқаролар Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда карантинда бўлишларини таъминлаш мақсадида автобусларда Тошкент вилоятининг махсус карантин зоналарига етказилди.

Киритилди: 18:20 13.08.2020. Ўқилди: 2682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!