Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россиядаги ўзбекистонликларни қайтариш учун 2 та махсус поезд рейси қўйилди

Россиядаги ўзбекистонликларни қайтариш учун 2 та махсус поезд рейси қўйилди

Пандемия даврида Россия давлатида қолиб кетган ўзбекистонликларни мамлакатга олиб келиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Москва-Тошкент йўловчи поездининг махсус рейси йўлга қўйилди.

Мазкур поезд 28 июнь куни Москва Казанский-Тошкент йўналишида ҳаракатини амалга оширади. Поезд Москвадан соат 22:28 да жўнайди.

Шунингдек, 25 июнь куни Волжский-Тошкент йўналишида ҳам 1 та махсус поезд қатнови амалга оширилади. Поезд Волжский вокзалидан соат 20:57 да жўнайди.

Ушбу поездларга фақат бир томонга, яъни Москва-Тошкент ҳамда Волжский-Тошкент йўналишларига чипталар сотилади. Йўловчилар ёки уларнинг яқинлари е-ticket.railway.uz (http://xn---ticket-6gg.railway.uz) сайти орқали чипталарни электрон тарзда харид қилишлари мумкин.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Киритилди: 20:33 23.06.2021. Ўқилди: 2352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!