Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россияда ёнилғи билан боғлиқ муаммолар ҳали тўлиқ ҳал этилмаган, бироқ ...

Россияда ёнилғи билан боғлиқ муаммолар ҳали тўлиқ ҳал этилмаган, бироқ ...

Россияда ёнилғи билан боғлиқ муаммолар ҳали тўлиқ ҳал этилмаган, бироқ ҳукумат уларни бартараф этиш устида ишламоқда — Владимир Путин.

Россия президенти Владимир Путин “Вести” ахборот хизматига берган интервюсида ҳукумат ёнилғи билан боғлиқ вазиятни назорат остида ушлаб турганини ва муаммоларни ҳал қилиш учун махсус комиссия тузилган айтиб ўтди.

"Барча масалалар ҳали тўлиқ ҳал этилмади, аммо улар бартараф этилмоқда. Ҳукумат раиси бу масалаларни назорат остида ушлаб турибди. Махсус комиссия ҳам тузилган. Албатта, одамлар учун муайян ноқулайликлар бор, бироқ ҳукумат, албатта, вазиятни назорат қилиши керак", — деди Путин.

Украинанинг Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумлари ортидан мамлакатнинг айрим ҳудудларида ёнилғи етказиб бериш билан боғлиқ узилишлар май ойининг охиридан бошланган эди. Маълумотларга кўра, мамлакатнинг 80 дан ортиқ ҳудудида ёнилғи савдосига тўлиқ ёки қисман чекловлар жорий этилган.

Киритилди: 22:01 24.08.2026. Ўқилди: 840 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!