Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгарди

Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгарди

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Россияда чет эл фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги тартиби кучга киради: агар инсон ҳаёти хавф остида бўлса, давлат ва хусусий клиникалар бепул ёрдам кўрсатиши шарт.

Россия ҳукумати қарорига кўра, шошилинч бепул тиббий ёрдам кутилмаган ўткир касалликлар, сурункали касалликнинг кучайиши, жароҳатлар, заҳарланиш ва ҳаётга таҳдид соладиган бошқа оғир вазиятларда кўрсатилади.

Бундан ташқари, тасдиқланган қоидаларга кўра, «Россия Федерациясида мажбурий тиббий суғурта тўғрисида»ги қонунга мувофиқ суғурталанган хорижлик шахслар хизматлардан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолда, хизматлар полисда кўрсатилган суғурта ҳодисаси содир бўлганда тақдим этилади.

Шунингдек, тез ёрдам бригадалари хорижликларга касаллик, бахтсиз ҳодисалар, жароҳатлар, заҳарланиш ва шошилинч тиббий аралашувни талаб қиладиган бошқа ҳолатларда бепул ёрдам кўрсатади. Бироқ, бу талаб фақат давлат тиббий ташкилотларига тегишли.

Қоидаларда чет эл фуқароларига шошилинч тиббий ёрдам (тез ёрдам машиналаридан ташқари) пулли хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ ёки ихтиёрий тиббий суғурта полиси асосида кўрсатилиши белгилаб қўйилган.

Киритилди: 23:45 12.05.2025. Ўқилди: 588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!