Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россияда VPN иловаларини юклаб олиш ҳажми бир йилда 14 бараварга ошди

Россияда VPN иловаларини юклаб олиш ҳажми бир йилда 14 бараварга ошди

Бу ҳақда "Коммерсантъ" хабар бермоқда.

Digital Budget сервисинин маълум қилишича, 2026 йилнинг март ойида россиялик фойдаланувчилар Google Play орқали VPN сервисларини 9,2 миллион марта юклаб олишган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 баравар кўп демакдир.

Бир йил давомида (2025 йил мартидан 2026 йил мартигача) жами 35,7 миллион марта юклаб олиш қайд этилган. Энг юқори кўрсаткичлар айнан 2026 йилнинг биринчи чорагига тўғри келиб, январ-март ойларида 21,27 миллионта юклаш амалга оширилган.

Sensor Tower таҳлилларига кўра, 2025 йил якунида Россиядаги энг оммабоп бешта VPN сервисининг фаол фойдаланувчилари базаси 7,3 миллион кишига етган.

Киритилди: Бугун 15:15. Ўқилди: 269 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!