Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Россияда ўқиётган 31 нафар ўзбекистонлик талаба жазодан озод этилди

Россияда ўқиётган 31 нафар ўзбекистонлик талаба жазодан озод этилди

Аниқланишича, Олий иқтисодиёт мактаби маъмурияти миграция рўйхати муддатининг узайтирилгани ҳақида ваколатли идораларга хабар бермаган.

Шу сабабли талабалар 90 кундан ортиқ Россияда қолиб кетган. Оқибатда уларга нисбатан 40 минг рубль жарима ҳамда мамлакатдан чиқариб юбориш чораси қўлланилиши мумкин бўлган.

Кўп ўтмай масала Россия омбудсмани ва ИИВ Миграция хизмати томонидан кўриб чиқилиб, талабаларнинг Россияда бўлиш муддати узайтирилган.

Шунингдек, уларга қўлланилиши режалаштирилган маъмурий жазолар ҳам бекор қилинган, дейилади "Дунё" АА. хабарида.

Киритилди: 16:43 18.12.2025. Ўқилди: 570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!