Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Россияда сунъий гўшт сотувга чиқарилади

Россияда сунъий гўшт сотувга чиқарилади

Россиянинг «BioFoodLab» компанияси сунъий гўшт ишлаб чиқара бошлади.

Мазкур маҳсулотнинг дастлабки партияси «Bite» бренди остида, октябрнинг охиридан бошлаб мамлакат пойтахтидаги йирик савдо марказлари ва ресторанларга тарқатилади.

Бу ҳақда компания вакиллари «Ins» нашрига маълумот берган.

Компания ўзи ўтказган тадқиқот натижаларини эълон қилган, унга кўра, аксарият истеъмолчилар, яъни 600 иштирокчининг 80 фоизи «Bite» котлетларини ҳақиқий гўштдан ажрата олмаган.

Таҳлилчилар сунъий гўштнинг асосий таркибий қисми бўлган ўсимлик оқсили тез ҳазм бўлишини ва ёғлилик даражаси 42 фоизга кам бўлишини айтмоқда.

Киритилди: 12:42 14.10.2021. Ўқилди: 2931 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!