Бугун 30 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россияда сўнгги 25 йил ичида илк бор дўконлар сони камайди — Forbes

Россияда сўнгги 25 йил ичида илк бор дўконлар сони камайди — Forbes

"INFOLine" консалтинг компанияси асосчиси Иван Федяковнинг Forbes нашрига маълум қилишича, 2025 йил бошидан 2026 йилгача Москвада савдо нуқталари 87 мингдан 82,5 минггача, Санкт-Петербургда эса 44 мингдан 42,2 минггача қисқарган.

Мутахассиснинг таъкидлашича, бутун мамлакат бўйлаб вазият пойтахтдагидан яхши эмас. Бу нафақат озиқ-овқат дўконлари ёки савдо нуқталарига, балки алоқа шахобчалари ва кийим-кечак дўконларига ҳам тегишли.

Хусусан, 2025 йилда Россияда кийим-кечак дўконларининг 12 фоизи ёпилган. Йирик озиқ-овқат тармоқлари эса ўтган йилнинг январь-сентябр ойларида 5300 та янги нуқта очган, бу аввалги йилга нисбатан 30 фоизга камдир.

Киритилди: Бугун 17:50. Ўқилди: 444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!