Бугун 30 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россияда сохта мукофотларга эга бўлган "Махсус Ҳарбий Операция қаҳрамонлари" пайдо бўлди

A A A
Россияда сохта мукофотларга эга бўлган "Махсус Ҳарбий Операция қаҳрамонлари" пайдо бўлди


Улар ўзларини Украинага қарши уруш қатнашчилари қилиб кўрсатишяпти, пул йиғишмоқда, мактабларда болалар қаршисида чиқишлар қилишяпти ва жиноий таъқибга учраган тақдирда судларда "фахрийга нисбатан енгиллик берилишига" эришмоқдалар.

Бу вазият "бутунлай назоратдан чиқиб кетди", деб баёнот берди Россия Жамоатчилик палатаси аъзолари "Коммерсантъ" нашрига. Уруш тугаганидан кейин бу муаммо янада чуқурлашади, дея қўшимча қилишмоқда палатадагилар.

Йиғилиш давомида палата аъзоси Екатерина Колотовкина ҳозирги вақтда Россия фондлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва хусусий шахслар давлат мукофотларидан ажратиш қийин бўлган ўз медаллари ва орденларини оммавий равишда ишлаб чиқараётганини маълум қилди.

Шунингдек, "Вагнер" медаллари ва Мудофаа вазирлиги медалларининг нусхалари маркетплейсларда сотилмоқда, "фахрийлик" мақомининг ҳақиқийлигини текшириш эса аксар ҳолларда имконсиздир. Z-пропагандачи Анастасия Кашеварова ҳам ясама уруш қатнашчилари "ҳокимиятга интилаётганини", шунингдек, гўёки ҳарбий ёки гуманитар эҳтиёжлар учун фирибгарлик йўли билан пул йиғаётганларини баён қилди.

Киритилди: Бугун 15:32. Ўқилди: 263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!