Бугун 6 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Россияда нефтни қайта ишлаш 2002 йилдан бери энг паст даражага тушди

Россияда нефтни қайта ишлаш 2002 йилдан бери энг паст даражага тушди

Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

​2026 йилнинг июл ойида Россияда нефтни қайта ишлашнинг ўртача унумдорлиги кунига 3,6 миллион баррелни ташкил этди. Бу 2002 йилнинг май ойидан бери энг паст кўрсаткичдир, деб ёзади Bloomberg хом ашё ва энергетика бозорларини таҳлил қилувчи Британиянинг "Energy Aspects" компанияси бўлинмаси "EA Analytics" хулосаларига таяниб.

​Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, июл ойида Россиянинг нефт инфратузилмаси Украина томонидан камида 30 марта зарбага учради. Агар ушбу статистикага Каспий қувур консорциумининг Қора денгиздаги терминали ҳудудида танкерларга берилган ва Украина жавобгарликни ўз зиммасига олмаган яна сaккизта зарба киритилса, июл ойи Россия билан боғлиқ нефт объектларига қилинган ҳужумлар сони бўйича рекорд ойга айланади.

Киритилди: 12:46 04.08.2026. Ўқилди: 940 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!