Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Россияда мигрантлар сони бир йил ичида 10 фоизга камайди

Россияда мигрантлар сони бир йил ичида 10 фоизга камайди

“Ведомости”нинг Россия ИИВ миграция хизмати таҳлилий бошқармаси бошлиғи Александр Пережогинга таяниб хабар беришича, 2026 йил бошига келиб Россияда бўлиб турган чет эл фуқаролари сони 5,7 миллион кишига (бир йилда 10 фоизга) камайди.

Пережогиннинг сўзларига кўра, пасайиш биринчи навбатда мамлакатда вояга етмаган чет эл фуқаролари сонининг тўртдан бир қисмга камайгани билан боғлиқ. 2025 йилда рус тилини билиш бўйича тестдан ўтмаган мигрантларнинг фарзандларини Россия мактабларига қабул қилишга тақиқ кучга кирган.

Нашр билан суҳбатлашган экспертларнинг фикрича, Россияда хорижликлар сонининг камайишига миграция қонунчилигининг жудаям қатъийлаштирилиши ҳам таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.

Киритилди: 15:15 29.01.2026. Ўқилди: 1491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!