Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россияда КХШТнинг йирик ҳарбий машғулотлари бошланди

Россияда КХШТнинг йирик ҳарбий машғулотлари бошланди


Россияда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)нинг “Ҳамкорлик-2026”, “Қидирув-2026” ва “Эшалон-2026” қўшма ҳарбий машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

КХШТ Бирлашган штаби бошлиғи, генерал-полковник Андрей Сердюков ушбу машғулотларни КХШТнинг жорий йилдаги ҳарбий тайёргарлик бўйича асосий тадбири деб атади. Унинг сўзларига кўра, машғулотларнинг долзарблиги “дунёдаги ниҳоятда мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият” билан боғлиқ.

Ҳарбий машғулотларда Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон ҳарбий контингентлари қатнашмоқда. Машқлар 3-октябргача давом этади.

Ҳарбийлар машғулотлар давомида чегарадаги қуролли можарони жиловлаш, разведка олиб бориш ҳамда коллектив кучларни моддий-техник таъминлаш бўйича вазифаларни бажаради.

Киритилди: 20:03 27.09.2026. Ўқилди: 513 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!