Россияда М.П.Чумаков номидаги марказда яратилган коронавирусга қарши учинчи вакцинанинг синовлари бошланди.
Таъкидланишича, декабрь ойида ССВ янги препаратни рўйхатдан ўтказади ва йил охирига қадар оммавий ишлаб чиқаришни бошлайди, демоқда "sputniknews-uz.com".
Аввалроқ Новосибирскнинг "Вектор" илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган вакцина ҳам давлат рўйхатидан ўтганди. Шунингдек, дунёдаги биринчи “Спутник V” вакцинаси бўйича тадқиқотлар якунига етмоқда.
Айни вақтда Россия препаратини чет элда синашнинг учинчи босқичи давом этмоқда, вакцинанинг халқаро бозорда муваффақияти унинг натижаларига боғлиқ бўлади.