Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Россияда жорий йил 1 апрелдан Telegram тўлиқ блокланиши мумкин

Россияда жорий йил 1 апрелдан Telegram тўлиқ блокланиши мумкин

Бу ҳақда “РБК” ва The Bell нашрлари ўз манбаларига таяниб хабар берди.

“РБК”нинг Кремлга яқин манбалари блоклаш бўйича қарор якуний эканини билдирган. The Bell'нинг Россия мобил операторларидан биридаги манбаси 1 апрелдан Telegram’ни блоклаш бўйича “дастлабки қарор” қабул қилингани айтган.

Baza маълумотига кўра, блоклаш “Россиянинг бутун ҳудудида” амал қилади. “РБК” мақоласида ёзилишича, апрелга бориб Telegram фақат фронт ҳудудида ишлайди. Россия ҳарбийлари ушбу мессенжер орқали жанговар ҳаракатлар зонасида мувофиқлаштириш олиб боради, гарчи Кремл буни тан олмаса ҳам. Россия Федерал хавфсизлик хизмати эса маълумотлар Украина махсус хизматлари томонидан қўлга олиниши хавфи ҳақида огоҳлантирган.

Киритилди: Бугун 13:03. Ўқилди: 369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!