Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россияда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Россияда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси 17 февраль куни Москванинг жануби шарқида юз берган муштлашув чоғида вафот этди.

Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, уларнинг бири воқеа жойида, иккинчиси эса шифохонага етказилган чоғда вафот этган.

Москва тергов қўмитаси бош бошқармаси РФ Жиноят кодексининг 111-моддаси 4-банди билан жиноят иши очган.

Воқеа сабаб вафот этган фуқароларнинг исми шарифлари маълум қилинди: Нусратов Нодирбек Ғуломқодирович (29.10.1989) ва Нусратов Отабек (24.10.1987).

Элчихонанинг консуллик бўлими Россия ҳукумати билан алоқа ўрнатди ва вазиятни назорат остига олди.

Москва Тергов қўмитаси раҳбарининг маълум қилишича, 17 февраль куни Волгоград кўчасида жойлашган бинонинг олдида автомобилларни ювиш шаҳобчаси ходимлари иштирокида муштлашув юз берган.

Жиноят сабабларини ўрганишга қаратилган тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

gazeta.uz

Киритилди: 15:09 19.02.2019. Ўқилди: 1612 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!