Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россияда ҳарбий ҳолат жорий этилиши мумкинми? - Песков жавоби

Россияда ҳарбий ҳолат жорий этилиши мумкинми? - Песков жавоби

Россияда ёки мамлакатнинг алоҳида регионларида ҳарбий ҳолат жорий этиш режалаштирилмаган. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

"Йўқ, бундай режа йўқ", - деди Песков журналистларнинг Россия ҳудудида ҳарбий ҳолат жорий этиш режалаштирилгани тўғрисидаги саволига жавобан.

Аввалроқ АҚШ миллий разведкаси раҳбари Аврил Ҳейнс сенатдаги тингловларда Россия президенти Владимир Путин мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилиши мумкинлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 24 февралда Украинада “махсус операция” бошланганини эълон қилганди.

Киритилди: 04:40 12.05.2022. Ўқилди: 5837 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!