26 декабрь шанба куни Россия ўзининг асосий CОVID-19 вакцинаси ҳисобланган "Спутник V" дан 60 ёшдан ошганлар ҳам фойдаланишини маъқуллади, дея хабар қилди Россия ОАВлари Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
Россияда 5 декабрь куни коронавирусга қарши оммавий вакцинация бошланди. Аммо, шу пайтгача 60 ёшдан ошган одамлар миллий эмлаш дастурида қатнашмаётганди. Чунки, вакцина ушбу ёш тоифасидаги одамларда алоҳида синовдан ўтказилган.