Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россияда 430 нафар мигрантнинг бир уйда рўйхатдан ўтиши юзасидан суд ҳукми ўқилди

Россияда 430 нафар мигрантнинг бир уйда рўйхатдан ўтиши юзасидан суд ҳукми ўқилди

Россиянинг Тюмень вилояти суди ўз квартирасига юзлаб мигрантларни рўйхатдан ўтказган аёлга ҳукм чиқарди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
 
Аёл Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322.3-моддаси бўйича айбдор деб топилган. Унга 150 минг рубль жарима белгиланган.
 
Суд тюменлик аёл 3 хонали квартирасига Озарбайжон, Арманистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистондан келган 430 нафар меҳнат мигрантини ўз  уйида яшаши ҳақида рўйхатдан ўтказганини аниқлаган.

Manba: qalampir.uz

Киритилди: 14:26 19.09.2018. Ўқилди: 1177 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!