Бугун 3 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россия зарбалари Киевда ҳавони тутун ва қурумга тўлдирди

Россия зарбалари Киевда ҳавони тутун ва қурумга тўлдирди

Киевда кеча эрталаб шаҳарни деярли тўлиқ қуюқ кулранг туман ва тутун қоплади. Кўриш масофаси кескин қисқариб, ҳайдовчилар автомобил чироқларини ёқишга мажбур бўлган. Айрим аҳоли эса юзларини шарф билан ёпган. Бу пайтда синоптиклар очиқ ва осойишта куз ҳавосини прогноз қилган эди.

Маълум қилинишича, ғайриоддий ҳолатга Россиянинг Украина пойтахтига қилган ракета ва дрон зарбалари оқибатлари сабаб бўлган. Омборлар ва саноат объектларига зарбалардан сўнг ҳавога катта миқдорда тутун ва қурум заррачалари кўтарилган.

Дастлаб бу заррачалар атмосферанинг юқори қатламларида тўпланган. Кейин эса юқори босимли ҳаво оқими ифлосланишларни ерга яқин қатламларга туширган. Шамол деярли бўлмагани сабабли тутун ва қурум тарқалиб кетмаган.

Метеорологлар ҳозирча тутуннинг ўзи туман пайдо бўлишига сабаб бўлганми ёки уни янада кучайтирганми, деган масалада турли фикрда. Мутахассисларга кўра, қурум заррачалари намликни ўзига йиғиб, туман ҳосил бўлишини кучайтириши мумкин.

Россия зарбалари ва саноат объектларида юзага келган ёнғинлардан сўнг Киевнинг айрим ҳудудларида ҳавонинг ифлосланиш даражаси саломатлик учун хавфли кўрсаткичларга етган. Маҳаллий ҳокимият аҳолига деразаларни ёпиш, имкон қадар уйдан чиқмаслик ва ҳаво тозалагичлардан фойдаланишни тавсия қилган.

Уруш метеорологларнинг ҳаво ифлосланишини аниқ прогноз қилишини ҳам қийинлаштирмоқда. 2022 йилдан бери Украина метеорология хизматлари махсус об-ҳаво аэростатларини учира олмаяпти. Шу сабабли атмосферанинг юқори қатламлари ҳақидаги маълумотлар ҳажми камайган.

Киритилди: 21:13 02.10.2026. Ўқилди: 603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!