Бош вазир Михаил Мишустин Япония билан ядро қуролини йўқ қилишга кўмаклашиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимни бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни имзолади. Россия Ташқи ишлар вазирлигига Япония томонини ушбу қарор ҳақида хабардор қилиш топширилди.
Шартнома 1993 йилда имзоланган. Битим Россиянинг ядро қуролини босқичма-босқич қисқартиришни назарда тутган. Япония ва Россия ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олдилар ва ахборот алмашдилар.
Март ойида Япония ҳукумати Россиянинг Беларус ҳудудида тактик ядро қуролини жойлаштириш қарорини қоралаган эди. Июль ойида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Япония ўз ҳудудида Америка ядро қуролини жойлаштиришга тайёрлигини айтган эди.