Бугун 3 август, 2021 йил, сешанба

O'ZB

Россия янги “кўринмас” самолётини намойиш қилди

Россия янги “кўринмас” самолётини намойиш қилди

Россия мудофаа кучлари янги авлод қирувчи самолётининг прототипини намойиш қилдилар. Эътиборлиси, унинг яратувчиларининг сўзларига кўра, самолёт кўздан ғойиб бўлишга қодир экан.

Ҳаво кемасини мамлакат президенти Владимир Путин МAКС-2021 кўргазмаси доирасида кўздан кечирди. Ҳаво кўргазмаси сешанба куни ўз фаолиятини бошлади.

Путиннинг сўзларига кўра Россия авиациясининг истиқболлари жуда кенг. Келажакда бу ерда янгидан-янги рақобатбардош самолётлар яратилиши мумкин экан.

Қирувчи самолёт Сукҳои компанияси томонидан яратилган бўлиб, унинг биринчи парвози 2023 йилга мўлжалланган. Оммавий ишлаб чиқариш эса 2026 йилда бошланиши мумкин.

Эътиборлиси, самолёт йўловчисиз ҳам ҳаракат қилиши, товуш тезлигидан 1,8 марта тезроқ учиши, ҳамда 3,000 километр масофани босиб ўтиши мумкин экан.

Истиқболда ушбу самолёт AҚШнинф Ф-35 самолётларининг янгиланган моделларига рақобатлик қилиши мумкин бўлади.

Киритилди: 12:30 21.07.2021. Ўқилди: 6568 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!