Мудофаа вазирлиги хабар беришича, Россия қўшинлари сўнгги 24 соат ичида ДХРдаги Диброва қишлоғи ва Суми вилоятидаги Мирополское қишлоғини назорат остига олди.
Ўтган ҳафта давомида махсус операция ҳудудида Украина Қуролли Кучлари йўқотишлари 8440 дан ортиқ аскарларни, 209 та зирҳли жанговар машина, 69та дала артиллерия қуроллари, 50та радио электрон кураш станциялари, 128та омборхоналар ва 353та ҳарбий автомобилни ташкил қилди, дейилади ҳисоботда.
Шунингдек, Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украинанинг 54 та бошқариладиган авиабомбаси, тўртта HIMARS ракетаси, учта “Фламинго” узоқ масофали қанотли ракетаси, олтита “Нептун” узоқ масофали бошқариладиган ракетаси ва 2411 та самолёт туридаги учувчисиз учиш аппаратларини уриб туширди.