Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ етакчиси Доналд Трампнинг Россия Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведевнинг таҳдидларига жавобан Қўшма Штатларнинг иккита атом сувости кемасини "тегишли минтақаларга" юборгани ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.
"Умуман олганда, бундай мунозарага аралашгимиз келмайди ва бу борада ҳеч қандай изоҳ бермоқчи эмасмиз. Россия ядровий қуролларнинг тарқатилмаслиги масаласига ўта жиддий ёндашади ва биз барча томонлар ядровий риторикада жуда эҳтиёткор бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз", — дея муносабат билдирди Песков.