Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россия Хитойга энергетика соҳасида ёрдам беришга тайёр

Россия Хитойга энергетика соҳасида ёрдам беришга тайёр

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Пекиндаги матбуот анжуманида мамлакат Хитойга энергия ресурслари етказиб беришни кўпайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, икки давлат АҚШнинг жаҳон энергия бозорларига таъсиридан холи бўлиш учун етарли имкониятларга эга. Ушбу баёнот Владимир Путиннинг май ойига режалаштирилган Хитой сафари арафасида маълум қилинди. Таъкидланишича, Россия Яқин Шарқдаги инқироз туфайли юзага келиши мумкин бўлган ресурс тақчиллигини қоплаб беришга қодир.

Диққатга сазовор жиҳати, Путиннинг ташрифидан бир неча кун олдин Доналд Трамп ҳам Си Жинпин билан музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Лавровнинг таъкидлашича, Москва ва Пекин тенг ҳуқуқли ҳамкорлик орқали "тажовузкор ҳаракатлар"дан ҳимояланган.

Киритилди: 14:15 15.04.2026. Ўқилди: 953 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!