Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россия–Хитой ҳамкорлиги Японияни хавотирга солмоқда

Россия–Хитой ҳамкорлиги Японияни хавотирга солмоқда

Япония мудофаа вазири Шинжиро Коидзумининг маълум қилишича, Россия ва Хитой ўртасидаги стратегик ҳамкорлик Токио учун жиддий хавотир уйғотмоқда.

У NHK телеканалига берган интервьюсида Россиянинг Узоқ Шарқдаги ҳарбий фаоллиги кучайиб бораётганини таъкидлаб, Япония Хоккайдо оролида мустаҳкам мудофаа тизимини сақлаб қолиши кераклигини айтди.

Коидзуми Саппородаги Қуруқликдаги ўзини ўзи мудофаа қилиш кучлари гарнизони ва Читоседа жойлашган авиабазага ташриф буюрган. У ерда фавқулодда вазиятларда Япония ҳаво ҳудудини бузувчи самолётларга қарши тезкор ҳаракат қиладиган бўлинмалар фаолияти билан танишган.

Вазирнинг айтишича, Россиянинг Кунашир, Шикотан, Итуруп ва Хабомай оролларидаги ҳарбий фаоллиги ортиб бормоқда. Москва ва Пекин ўртасидаги стратегик яқинлашув ҳам Япония учун қўшимча хавотир манбаи бўлиб қолмоқда.

Шунингдек, Коидзуми Хоккайдодаги Камифурано базасида узоқ масофали ракеталар жойлаштирилиши мумкинлигини айтди. Бу қуроллар “қарши ҳужум воситаси” сифатида ҳам қўлланиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, мазкур режа бўйича турли муддатлар кўриб чиқилмоқда, аммо якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

Киритилди: 22:27 24.05.2026. Ўқилди: 244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!