Россия ва Украина ўртасидаги янги музокаралар раунди 17–18 феврал кунлари Женевада бўлиб ўтади — Кремл матбуот котиби.
Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Россия делегациясига президентнинг ёрдамчиси Владимир Мединский бошчилик қилади.
Феврал бошида ўтказилган уч томонлама музокаралар якунига кўра, Россия ва Украина ҳарбий асирларни алмашиш бўйича келишувга эришганди. АҚШ вакиллари аввал музокараларда ҳал этилмай қолган ягона масала Россиянинг ҳудудий даъволари эканини билдирган. Москва Донбасснинг барча ҳудудларидан Украина Қуролли кучларини олиб чиқишни ва ҳудудларни "Москвага тегишли" деб тан олишни талаб қилмоқда.
Киев бу талабларни рад этмоқда. Бироқ Украина президенти Володимир Зеленский феврал The Atlantic нашрига берган интервюсида, агар келишув Украина манфаатларига мос келса, ушбу масала бўйича референдум ўтказиш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлигини айтган.