Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия ва Украина 6000 нафар ҳарбий жасадини алмашади — янги келишув эълон қилинди

Россия ва Украина 6000 нафар ҳарбий жасадини алмашади — янги келишув эълон қилинди

Украина мудофаа вазири Умеров сўзларига кўра, томонлар 6000 га 6000 формуласи бўйича ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасадларини алмашишга келишиб олди.

Шунингдек, икки давлат оғир касал ва 25 ёшгача бўлган ҳарбий асирларни алмашиш бўйича ҳам келишувга эришди. Аммо ўт очишни тўхтатиш ва Истанбулдаги юқори даражадаги музокаралар ҳозирча келишилмаган.

Украина делегацияси Россияга яна бир учрашувни июн ойи охиригача ўтказишни таклиф қилди. Россия ўз меморандумини тақдим этган ва уни ўрганиш учун Украина томонига бир ҳафта вақт керак бўлади.

Киритилди: 19:55 02.06.2025. Ўқилди: 892 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!