Бугун 1 июль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Россия ва Камбоджа ҳарбий шартнома имзолади

Россия ва Камбоджа ҳарбий шартнома имзолади

Камбоджа қироллиги армияси ва Россиянинг қуруқликдаги қўшини ўзаро ҳурмат ва ёрдамга асосланган, икки мамлакат ҳарбий ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган англашув меморандумини имзолади, деб хабар тарқатди Камбоджанинг “Khmer Times” портали.

Нашр ёзишича, мазкур биринчи ҳарбий келишувни Камбоджа томонидан уч кунлик расмий ташриф билан РФда бўлиб турган қироллик Қуролли кучлари бош қўмондони ўринбосари, Армия қўмондони Мао Софан имзолаган.

– Икки томон ҳам олдинги авлод етакчиларидан мерос дўстона муносабат, ишонч ва ўзаро ҳурматдан фахрланишди, – дейилган Камбоджа армияси баёнотида.

М.Софан сафар дастурига кўра, Россия ҚК қуруқликдаги қўшини бош қўмондони генерал Олег Салюков билан учрашган.

“РИА Новости” хабарига кўра, Қироллик академияси бош котиби Ян Пеу Украинадаги вазиятга қарамай, Камбоджа ва Россия ўртасидаги ҳарбий алоқа “кучли бўлиб қолаверади”, деган.

Киритилди: 18:35 24.06.2024. Ўқилди: 776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!