Бугун 24 ноябрь, 2020 йил, сешанба

O'ZB

Россия ва Эроннинг АҚШга таҳдиди камайди, лекин...

Россия ва Эроннинг АҚШга таҳдиди камайди, лекин...

Россия ва Эрондан AҚШ президентлик сайловларида овоз бериш жараёнига таҳдид вақтинча камайди, аммо яна кўпайиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик вазири Чад Вулф маълум қилди.

Вульф CBS News'га берган интервьюсида AҚШ ҳукумати Россия Федерацияси ва Эрон нима қилаётганини яхши тушунишини ва бу икки давлат "юқори тайёргарлик ҳолатида" эканлигини таъкидлади. Расмийнинг сўзларига кўра, таҳдид даражасининг пасайиши Россия ва Эрон "бошқа ҳеч нарсага уринмайди" дегани эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ AҚШ миллий разведкаси америкалик сайловчиларни рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотлар Эрон ва Россия Федерацияси қўлига ўтганлигини айтганди. Департаментнинг таъкидлашича, ушбу маълумотлардан "шубҳа туғдириш ва сайловларга бўлган ишончни пасайтириш" учун фойдаланиш мумкин.

Киритилди: 10:36 28.10.2020. Ўқилди: 1693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!