Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Россия Ўзбекистондан беш минг қурувчини жалб қилди

Россия Ўзбекистондан беш минг қурувчини жалб қилди

Бу ҳақда Россия Қурилиш ва Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошлиғи ўринбосари Никита Стасишин гапирди.

"Яқин бир неча ой ичида ўн мингта ишчи келиши керак, шулардан беш мингтаси аллақачон танланган. Улар "Спутник Лайт" вакциналарини олишди ва антитела пайдо бўлиши биланоқ, Россияга келишади ", дейди вазир ўринбосари.

Бугунги кунда Москвадаги қурилиш объектлари, Восточний космодроми, Тула, Калуга ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ишчиларга эҳтиёж бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистондан 10 минг меҳнат муҳожирини Россия қурилиш обектларига олиб келиш бўйича тажриба дастурини ишга тушириш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.Илк номзодлар октябрь ойида кетиши кутилган эди.

Киритилди: 23:35 27.11.2021. Ўқилди: 2670 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!