Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россия урушни тугатиш истагини билдирмайди – Зеленский

Россия урушни тугатиш истагини билдирмайди – Зеленский

Зеленский Буюк Британия, Германия, Франция ва Италия раҳбарларининг маслаҳатчилари билан учрашди.

«Бизда режа борлигидан хурсандман. Ва, албатта, ҳозир қандай босқичда эканимиз ҳақида баъзи тафсилотларни баҳам кўриш мени мамнун қилади. Менимча, бу урушни тугатишнинг ҳар қандай форматидан олдин, бирор режага эга бўлиш жуда муҳим», - деди Зеленский учрашув якунлари бўйича.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия нафақат урушни тугатишни истамайди, балки уни кучайтириш, Польшада ўз учувчисиз самолётларини учириш каби Европага реал таҳдидлар йўлидан боради.

«Шунинг учун хавфсизлик кафолатларини ишлаб чиқишни имкон қадар тезроқ якунлаш керак», – деди Украина раҳбари.

Зеленский Россия билан уруш тажрибасини алмашиш ва НАТОнинг умумий мудофаасига ҳисса қўшишга тайёрлиги масалаларини ҳам муҳокама қилганини билдирди.

Киритилди: 14:01 13.09.2025. Ўқилди: 558 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!