Россия қуролли кучлари Украинанинг Мерефа шаҳрига ракета ҳужуми уюштирди, натижада тўрт киши ҳалок бўлди ва 16 киши яраланди.
Бу ҳақда Харьков вилоят ҳарбий маъмурияти бошлиғи Олег Синегубов ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
"50 ёшли эркак, 63 ёшли эркак ва 41 ёшли аёл, 52 ёшли аёл ҳалок бўлди", деб ёзган Синегубов.