Россия Адлия вазирлиги учта хорижий ташкилотни номуқобил ташкилотлар рўйхатига қўшди.
Вазирлик маълумотига кўра, рўйхатга Америкадаги “Евразиянет”, Швейцариядаги “Русланд дер Цукунфт — Швайц” ва Нидерландиядаги “Некст Левел Инициативс” ташкилотлари киритилган.
“Евразиянет” — Евросиё, хусусан Жанубий Кавказ ва Марказий Осиёдаги воқеаларни ёритувчи инглиз ва рус тилларидаги ахборот портали ҳисобланади.
Ушбу нодавлат ташкилот Колумбия университетида жойлашган бўлиб, унинг ҳомийлари орасида “Гугл”, Жорж Сороснинг Очиқ Жамият жамғармаси ва бошқа тузилмалар борлиги айтилган.
“Русланд дер Цукунфт — Швайц” эса Россия фуқаролари ҳамда Швейцариядаги рус тилида сўзлашувчи аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади.
Ташкилот турли митинглар, концертлар ва бошқа тадбирларни ташкил қилиб келади.