Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида маълум қилинди.
Вазирликнинг тушунтиришича, мазкур қарор Лондоннинг Россияга қарши риторикаси, Украинани қўллаб-қувватлаши ҳамда Москва нуқтаи назари бўйича, Россия ҳақида ёлғон маълумотларни тарқатишига жавоб сифатида қабул қилинган.
Санкциялар рўйхатига The Washington Post журналисти Кэтрин Белтон, Буюк Британиянинг "I" нашри журналисти Ричард Холмс, шунингдек, "Henry Jackson Society" таҳлилий маркази ҳисоботи муаллифи Александр Браудер тушди.
Бундан ташқари, "Committed to Good" компанияси бошқарувчи директори Элис Лафер ва "Chelsea Group" асосчиларидан бири Ричард Уэстберига Россияга кириш тақиқланди.