Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия терроризмга ҳомийлик қилади(ми?)

Россия терроризмга ҳомийлик қилади(ми?)

INTERFAX.RU нинг хабар беришича, АҚШ сенаторларидан бир гуруҳи Россиянинг терроризмга ҳомийлик қилишига аниқлик киритиш таклифи билан чиқди.

Сенатнинг ташқи ишлар қўмитаси томонидан тарқатилган хабарда сенаторлар давлат департаменти Россияни терроризмга ҳомий давлат деб ҳисоблаш учун маълум мезонларга мос келишига аниқлик киритиши лозим деб ҳисоблайди.

Шунингдек, улар АҚШ маъмуриятидан Россия Президенти активлари ҳамда россиялик оппозиционер Борис Немцов ўлими ҳолати бўйича маъруза тайёрлашни сўраган.

Сенат аъзолари ички ишларига Кремл томонидан аралашувдан азият чеккан Европа мамлакатларига ёрдам кўрсатувчи махсус жамғарма фаолиятини тиклашни талаб этмоқда.

Ҳужжатда давлат департаментининг санкцияларни жорий этиш ҳаракатларини мувофиқлаштирувчи таркибий тузилмасини кучайтириш зарурлиги ҳам айтиб ўтилган.

Бу таклифларнинг барчаси беш сенатордан ташкил топган гуруҳ томонидан Сенатга тақдим этилган қонун лойиҳасида ўз аксини топган.

Эслатиб ўтамиз, бир оз илгари АҚШ сенаторлари Россияга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этган эди. ​​

Manba: ЎзА

Киритилди: 17:03 14.02.2019. Ўқилди: 2388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!