Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия ташқи қарзи 100 млрд долларга камайди

Россия ташқи қарзи 100 млрд долларга камайди

Россия банкининг янгиланган ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига Россия Федерациясининг ташқи қарзи 380,5 миллиард долларни ташкил этди. 2022 йилда бу кўрсаткич 101,81 миллиард долларга камайди.

“Россия Федерациясининг ташқи қарзи асосан кредитларни тўлаш, шу жумладан, тўғридан тўғри инвестиция муносабатлари доирасида ва суверен қимматли қоғозлар бўйича қарзларнинг қисқариши ҳисобига камайди”, — дейилади регулятор баёнотида.

Қисқа муддатли мажбуриятлар умумий қарзда 69,19 миллиард долларни, узоқ муддатли мажбуриятлар эса 311,35 миллиард долларни ташкил қилади.

Россия ташқи қарзининг қисқариши кўпроқ халқаро молиявий ташкилотлар ушбу давлатга Украинадаги уруш сабаб қарз беришни тўхтатгани билан боғлиқ.

Киритилди: 21:53 30.03.2023. Ўқилди: 3696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!