Бугун 24 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Россия самолёти сўнгги бир сутка ичида уч марта Япония чегараларини бузди

 Россия самолёти сўнгги бир сутка ичида уч марта Япония чегараларини бузди

"Япониянинг F-15 ва F-35 қирувчи самолётлари мамлакат ҳаво ҳудудини бузган Россия ҳарбий разведка самолётига махсус ракеталар билан огоҳлантириш берди", деб ёзади The Wall Street Journal.

Газетанинг ёзишича, 1958 йилдан бери Япония мудофаа кучлари томонидан огоҳлантирувчи ўқ узилмаган эди.

Япония Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Ёсимаса Хаясининг 23 сентябр куни маълум қилишича, Россиянинг Ил-38 самолёти маҳаллий вақт билан соат 13:00 дан 16/00 гача Япония шимолидаги Ребунна ороли сувлари устидан учиб, уч марта Япония ҳаво ҳудудига бостириб кирган. Токио ушбу воқеалар юзасидан Москвага "жиддий норозилик" билдирди.

Сўнгги йилларда Россия ҳарбийлари Хитой билан қўшма машғулотларда қатнашиб, Япония ҳудуди яқинида кўпроқ ҳаракат қилмоқда.

Киритилди: Бугун 12:32. Ўқилди: 525 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!