Украина президенти офиси раҳбари ўринбосари Павел Палиса таъкидлашича, Россия қўшинлари яқин кунларда асосий ҳужум ҳаракатларини қуйидаги йўналишларда амалга ошириши мумкин:
Донецк ва Луганск вилоятларининг маъмурий чегарасига чиқиш;
Харьков ва Сум вилоятлари ҳудудида “буфер зона” яратиш;
Запорожье йўналишида Украина мудофаасини ёриб ўтиш;
Херсон вилоятида дарёдан ўтиб ҳужумни ривожлантириш.
Палисага кўра, Россиянинг тинч аҳолига қилган ҳужумлари АҚШнинг Украинага муносабатига таъсир қилмоқда. У АҚШ ва Европа ёрдамини Украина учун ҳал қилувчи деб ҳисоблайди. Шунингдек, Украина ўз мудофаа салоҳиятини кучайтириш устида иш олиб бормоқда: миллий ПВО, ракета тизимлари ва снарядлар ишлаб чиқариш кенгайтирилмоқда.