Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия-Қозоғистон чегарасида 300 га яқин Ўзбекистон фуқароси тўплангани маълум бўлди

Россия-Қозоғистон чегарасида 300 га яқин Ўзбекистон фуқароси тўплангани маълум бўлди

Мамлакатимизнинг Россия ва Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик мусассасалари берган маълумотга кўра, Россия-Қозоғистон чегараси “Маштаково” назорат-ўтказиш пункти яқинида 300 га яқин Ўзбекистон фуқаролари тўпланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби хабар берди.

Мазкур масала мамлакатимизнинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган, Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

ТИВ Оператив штаби ушбу вазият тўғрисида маълумотни ҳар томонлама кўриб чиқиш учун Республика махсус комиссиясига юборди. Махсус комиссия қарори тўғрисида алоҳида маълумот берилади.

Фақат 25 майдан буён Россиянинг турли шаҳарларидан 8 та чартер рейси ташкиллаширилганини эслатиб ўтамиз. Ҳозирги пайтда Махсус комиссия томонидан Россиянинг турли ҳудудларидан ҳамюртларимизни олиб келиш учун қўшмча чартер рейсларини амалга ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Шу муносабат билан Россия ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиздан “Маштаково” назорат-ўтказиш пункти ёки бошқа Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин чораларига қат’ий риоя қилишларини сўраймиз. Россиянинг турли ҳудудларидаги шаҳарларига чартер рейслари ташкил қилиш устида ишлар давом этади.

 

Киритилди: 16:56 04.06.2020. Ўқилди: 2105 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!