Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Россия президенти маслаҳатчиси Валерий Фадеев Ўзбекистонга келади

Россия президенти маслаҳатчиси Валерий Фадеев Ўзбекистонга келади

3-6 октябрь кунлари Россия Федерацияси президенти маслаҳатчиси, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш (ИҲК) раиси Валерий Фадеев амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Бу ҳақда Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш матбуот хизмати хабар берди.

Валерий Фадеев Самарқанд давлат университети ва Россия давлат гуманитар университетида ўтказиладиган «Инсон ва замонавий дунё қадриятлари» халқаро конференциясида иштирок этади. Анжуманга етакчи зиёлилар, сиёсат ва жамоат арбоблари таклиф этилган.

Иш жадвалида россиялик ватандошларнинг маҳаллий ташкилотлари вакиллари иштирокида гуманитар ҳамкорлик масалалари бўйича учрашув ҳам ўрин олган.

Киритилди: 21:32 03.10.2022. Ўқилди: 2661 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!