Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия Озарбайжоннинг Украинадаги нефт базасига ҳужум қилди

Россия Озарбайжоннинг Украинадаги нефт базасига ҳужум қилди

Россия дронлари ҳужуми натижасида Одессадаги ёқилғи-энергетика инфратузилмаси объекти ёниб кетди, деб хабар бермоқда Украина Фавқулодда вазиятлар хизмати.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, 18-августга ўтар кечаси Одессадаги Озарбайжоннинг SOCAR компаниясига қарашли нефт омбори ҳужумга учради.

Тўғридан-тўғри зарбалар серияси катта ёнғинга сабаб бўлди.

Барча 17 та резервуар, насос станцияси ва техник иншоотларга зарар етди.

Аввалроқ Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблаганди.

Киритилди: 13:05 18.08.2025. Ўқилди: 2922 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!