Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"Россия ОПЕК+ таркибидан чиқиш ниятида эмас"

"Россия ОПЕК+ таркибидан чиқиш ниятида эмас"

Россия ОПЕК+ форматидан чиқиш имкониятини кўриб чиқмаяпти. Бу ҳақда 29 апрель куни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.

РФ президенти матбуот котибининг маълум қилишича, Москва БААнинг ташкилот бўйича қарорини ҳурмат қилишини ва мулоқотни давом эттиришга умид билдирган.

Бундан ташқари, Туапседаги фавқулодда ҳолат юзасидан Владимир Путин ФВВ раҳбаридан мунтазам ҳисобот олаётгани ва оқибатларни бартараф этиш ишлари давом этаётгани айтилди.

Аввалроқ, ИнфоТЕК 28 апрель куни БАА давлат ахборот агентлиги WAM 2026 йил 1 майдан бошлаб БАА ОПЕК ва ОПЕК+ни тарк этишини эълон қилгани ҳақида хабар берган эди.

Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти 1960 йилда таъсис этилган. БАА чиқиб кетганидан кейин унда 11 та давлат қолади. Кенгайтирилган ОПЕК+ форматига яна бир қатор нефть қазиб олувчи давлатлар, жумладан, Россия ҳам киради.

Киритилди: Бугун 12:25. Ўқилди: 356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!