Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Россия Мудофаа вазирлиги: "Мариуполь порти минадан тўлиқ тозаланди"

Россия Мудофаа вазирлиги: "Мариуполь порти минадан тўлиқ тозаланди"

Мариуполдаги порт ҳудудини минадан тозалаш якунланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Қора денги флоти ва муҳандислик қўшинлари мутахассислари томонидан Мариупол порти ҳудудини минадан тозалаш якунланди. Минадан тозалаш чоғида 134 та иншоот текширилди. Украиналик жангарилар ташлаб кетган 12 мингдан зиёд портлаш хавфи бўлган предметлар ва қуроллар аниқланиб зарарсизлантирилди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, "Азовсталда" қуршовга олинган 2,5 мингга яқин жангарилар ва Украина ҳарбийларининг 531 кишидан иборат сўнгги гуруҳи 20 май куни таслим бўлган эди. Шу тариқа, Маруполь шаҳри жангарилардан тўлиқ озод этилган.

Киритилди: 23:02 24.05.2022. Ўқилди: 2910 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!