Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия кучлари Угледарга яқинлашмоқда – Пушилин

Россия кучлари Угледарга яқинлашмоқда – Пушилин

Россия бўлинмалари ДХРдаги Угледарга яқинлашмоқда. Бу ҳақда ДХР раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин маълум қилди.

“Угледар атрофи жанубдан, жануби-ғарбий томондан ва ҳаттоки ғарбий томондан ҳозир бизнинг назоратимиз остида”, - деди у видеомурожаатида.

Шу билан бирга, Пушилиннинг таъкидлашича, вазият мураккаблигича қолмоқда, чунки Киев бу йўналишга денгиз пиёдаси бригадасини ўтказган. Шунга қарамай, у рус қўшинлари юкланган вазифаларни бироз узоқроқ муддатда бажара олишига ишонч билдирди.

24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.

Киритилди: 18:04 06.02.2023. Ўқилди: 3879 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!