АҚШ президенти Дональд Трамп Жо Байденга қарши президентлик учун сайловларда 290 овозга қарши 235 та овоз тўплагач, твиттердаги саҳифасида "Мен сайловда ғолиб бўлдим!" деб ёзганди.
Россиянинг "Спартак" клуби унга шундай жавоб қайтарди: "Биз 2017 йилда "Энфильд"да "Ливерпул"ни мағлуб этгандик!" Эслатиб ўтамиз, Москва клуби Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг ўша ўйинида 0:7 ҳисобида ютқазганди.