Бугун 8 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Россия жанубидаги аэропортлар фаолияти 12 майгача тўхтатилди

Россия жанубидаги аэропортлар фаолияти 12 майгача тўхтатилди

Россиянинг жанубий ҳудудларидаги аэропортлар, Украина дрони Жанубий Россия Аэронавигация биносига қулаганидан кейин фаолиятини тўхтатиб қўйди, барча аэропортлар 12 майгача ёпилади.

Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситалари Федерал Ҳаво Транспорт Агентлиги (Росавиация) баёнотига таяниб хабар бермоқда.

Агентлик шунингдек, буйруқ тезроқ бекор қилиниши мумкинлигини таъкидлади.

"Росавиация томонидан илгари чиқарилган жанубий аеропортларга парвозларни 12 майгача тўхтатиб туриш тўғрисидаги ҳужжат (НОТАМ) муддатни қисқартириш учун қайта кўриб чиқилиши мумкин", дейилади баёнотда.

Киритилди: Бугун 16:11. Ўқилди: 305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!