Бугун 5 июль, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия ҳукумати украиналиклардан олиб қўйилган квартира ва уйларни арзон нархларда сотувга қўймоқда

Россия ҳукумати украиналиклардан олиб қўйилган квартира ва уйларни арзон нархларда сотувга қўймоқда

Россия ҳукумати муҳожирларга украиналикларнинг квартираларини тарқатмоқда.

Россия ҳукумати босиб олинган Луганск вилоятидан қочган украиналикларнинг квартираларини ҳарбий хизматчилар ва Марказий Осиёдан келган муҳожирларга тарқатмоқда, дея хабар беради SCMP Ахборот қаршилик кўрсатиш маркази баёнотига таяниб.

Марказий Осиё давлатларидан келган муҳожирлар, жумладан, босиб олинган шаҳарлардаги реконструкция ишларида қатнашмоқда.

Россия расмийлари ҳам олиб қўйилган квартира ва уйларни арзон нархларда сотувга қўймоқда. Уй-жой ҳарбийларга, уйсизларга ва бошқаларга берилади.

Шу билан бирга, Россия ишғол ҳокимияти Украина мулк ҳужжатларини тан олишдан бош тортади ва уй-жойга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириш учун биринчи навбатда Россия фуқаролигини олишни талаб қилади.

Киритилди: 12:34 01.07.2024. Ўқилди: 706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!