Харков вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг маълум қилишича, беш қаватли уйга Россиянинг тўртта дрони урилган.
"Бинонинг биринчи, учинчи ва бешинчи қаватларда ёнғин чиқди ва унинг бир қисми қулаб тушди", дея аниқлик киритди Синегубов.
Харков мэри Игор Тереховнинг сўзларига кўра, зарба оқибатида беш киши, жумладан 1,5 ёшли қизалоқ ҳалок бўлди. 18 киши яраланган. Қутқарув ишлари давом этмоқда.
18 августга ўтар кечаси Россия армияси Одесса, Суми ва Павлоградга ҳам ҳужум қилди. Суми вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Григоровнинг айтишича, фуқаролик инфратузилмасига зарбалар берилган, ҳеч ким жабрланмаганн.