2026 йил апрел ойидан бошлаб Россиянинг “Давлат чегараси тўғрисида”ги федерал қонунига киритилган ўзгартиришлар кучга кирди. Бу Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Чегара хизматининг ваколатларини кенгайтирди.
Эндиликда чегара хизмати ходимлари вокзал ва аэропортда Россияга кираётган ёки ундан чиқаётган ҳар бир кишининг электрон қурилмалари (смартфон, планшет, ноутбук ва бошқа гаджетларини) кўздан кечириши мумкин.
Текшириш қуйидаги асослар мавжуд бўлганда ўтказилади: чегара режимини бузганликда, контрабанда, экстремизм ёки бошқа ҳуқуқбузарликларда гумон қилинганда. Қонун ҳаммани оммавий равишда тўлиқ текширишни назарда тутмайди, кўрик танлаб ўтказилади, аммо шубҳа туғилганда мажбурий бўлади.
Агар фуқаро чегарачининг текширув учун қурилман бериш талабини рад этса, бу қонуний буйруққа бўйсунмаслик сифатида баҳоланиши мумкин. Бундай вазиятда Россия Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига кўра, 5 мингдан 7 минг рублгача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси берилади.